Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

УЕФА ва ОФК мутахассислари билан аёллар футболини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти УЕФАнинг аёллар футболи бўйича мутахассислари Крис Милнес ва Элис Коссафи ҳамда ОФК мутахассиси Амир Ассокан бин Абдулла билан учрашди.

Учрашув аввалида Ўзбекистонда аёллар футболи ва футзали ривожланиб бораётгани қайд этилди. УЕФА вакиллари томонидан аёллар футболини ислоҳ этишда ОФК билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар кўлами янада кенгайиши зарурлиги, ушбу ҳамкорликдан мақсад Ўзбекистонда ва Осиёнинг бошқа бир қатор мамлакатларида аёллар футболига эътиборни кучайтиришдан иборат эканлиги таъкидланди ҳамда турли ёшдаги терма жамоалар, аёллар лигаси, оммавий футбол, ҳакамлик ва мураббийлар таълими сингари муҳим йўналишларни ўз ичига олган 3 йиллик дастур тақдим этилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов сўнгги йилларда аёллар футболига эътибор тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаб, мамлакатимиз 2029 йилда аёллар футболи бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилиши бунинг яққол исботи эканини қайд этди.

«Белгиланган режалар аниқ, бироқ уларни амалга оширишда бор имкониятимизни ишга солишимиз керак», деди Равшан Ирматов.

Шунингдек, ЎФА биринчи вице-президенти томонидан «Grassroots» ва «Football for Schools» дастурларида қизлар улушини ошириш, сўнгра уларни профессионал футболга жалб қилиш, аёл мураббийлар ва реферилар учун УЕФАга аъзо мамлакатларда ўқув курслари ташкил этиш бўйича дастурларни амалга оширишга оид муҳим таклифлар илгари сурилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:45, 25.11.2024.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.