"Борнмут" ҳимоячиси Илья Забарний жамоасининг Англия чемпионати 10-турида "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини эслади.
"Аслида, бу ажойиб ўйин бўлди, Холанд бизга қарши кечган учта ўйинда гол ура олмади, мен учун бу энг муҳим жиҳатлардан биридир", - деди Забарний.
Жорий мавсумда 22 ёшли Илья “қизил-қоралар” сафида 12 та ўйин ўтказди.