Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Скотт Купер: «Гуруҳ босқичида кўрсатган ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” ва “Бурирам Юнайтед” жамоалари ўртасидаги ОЧЛ нимчорак финал жавоб учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Скотт Купер ва жамоа сардори Сукхао Нутнум иштирок этди.

— Нимчорак финалда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Эртанги ўйиндан умидларимиз катта. Эртага ўзимизга керакли натижани қўлга киритиб, чорак финалга чиқишни мақсад қилганмиз.

Сукхао Нутнум:
— Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Лекин биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Клуб тарихида энг яхши натижага эришамиз, деган умиддаман.

— Биринчи ўйинда “Бунёдкор” олис йўл босиб ўтиши ва маҳаллий шароитга мослаша олмагани туфайли ўзининг яхши ўйинини кўрсата олмади, деган фикрга муносабатингиз.
— “Бунёдкор” жуда узоқ йўл босгани — бу жамоанинг муаммоси. Бу ҳақда аввалроқ ўйлаши ва муаммони бартараф этиши керак эди. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатдик ва биринчи ўйинда ғалаба қозондик. “Бунёдкор” — кучли жамоа. Клубда ажойиб ўйинчилар ва яхши мураббий бор. Албатта, биринчи ўйиндан кўра қийинроқ ўйинни кутяпмиз.

— Таиланд чемпионатининг “Бурирам Юнайтед” – “Бек Теро Сасана” ўйинини ўзбекистонлик ҳакам Олимжон Толибжонов бошқариб борди. Ўйин давомида ушбу ҳолатни инобатга олиб, ўйин тактикасини яширишга ҳаракат қилдингизми?
— Йўқ, бу нарса ҳақида ўйлаганимиз ҳам йўқ. Ҳар бир ўйинда алоҳида тактика қўлланилади. Ҳозирги замон ОАВ шунчалар ривржланиб кетганки, ҳар бир ўйиннинг видеоёзувини муаммосиз топиш мумкин. Ўзбекистонлик расмий шахс туфайли ўйинни ўзгартириш ниятимиз йўқ эди. Бунга вақтимиз ҳам йўқ эди.

— “Бурирам Юнайтед”ни гуруҳ босқичидан олиб чиққан мураббий ҳозир истеъфога чиққан. Сиз плей-офф босқичида жамоанинг ўйин услубини ўзгартиришга ҳаракат қиляпсизми ёки ўша ўйин услубида қолиш тарафдоримисиз?
— Яхши савол. Мен ҳозир бош мураббийи вазифасини бажаряпман. Шу пайтгача 5та ўйин ўтказдик. Қисқа вақт ичида ўйинни ўзгартириб юбориш мумкин эмас. Гуруҳ босқичидаги ўйин услубимизни қўллашда давом этяпмиз. Мен уларга кичик ўзгариш киритиб боряпман. Кейинчалик эса ўйин услубига кескин ўзгаришлар киритиш учун имконият бўлади.

— “Бунёдкор” ОЧЛ гуруҳ босқичида 3та уй учрашувида дуранг ўйнади. Буни ўрганиб чиқдингизми ва бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз?
— Футболда баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради. Ўз уйинда дуранг ўйнаб, сафарда ғалаба қозонишинг мумкин. Энг асосийси, “Бунёдкор” ўзи уйида ғалаба қозона олмаган бўлса-да, ҳар сафар гуруҳдан кейинги босқичга чиқади. Ҳатттоки 2 марта ярим финалгача етиб борганини биламиз. Бундан ўзбекистонлик мухлислар хурсанд бўлишлари лозим. Бундан фожиа ясаш керак эмас.

— Эртанги ўйин олдидан таркибда муаммолар йўқми?
— Таркибда муаммолар йўқ. Асосий таркибининг бир ўйинчиси йил давомида жуда кўп ўйинларда иштирок этгани учун ўзида чарчоқ сезяпти. Бошқа муаммо йўқ.

— Икки ўйинчи дисквалификациядан кейин таркибга қайтди ва улар ўйинни кучайтира олишадими?
— Биринчи ўйинда ёнимда ўтирган жамоа сардори Сукхао Нутнум бизга ёрдам бера олмаганди. Ўз навбатида у мавсум тўпурарларидан бири ҳисобланади. Жамоа ўйинини сардор кучайтирмаса, ким кучайтиради?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:09, 20.05.2013.
Ўқилди: 3485 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.