Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Азимжон Аҳмедов: «Андижон» билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги, 26-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Андижон» жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида «лочинлар»нинг 32 ёшли тажрибали сардори Азимжон Аҳмедов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини «Андижон»га қарши ўтказади.  Мазкур клублар турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъий назар, «водий дербиси» ўйинлари доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган ҳамда бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Бундан ташқари, жамоамизда совриндорлар сафидан жой олиш имконияти сақланиб қолган, шунингдек, бўлажак рақибимиз «Андижон» билан Суперлига ва Ўзбекистон кубоги финалидаги аламли мағлубиятлар учун ўзгача ҳисоб-китобимиз бор.

Шунинг учун бўлажак ўйинда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.        
Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва «Навбаҳор» клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматовларга футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман, - деди Азимжон Аҳмедов.

Киритилди: 18:09, 27.11.2024.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3335]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3176]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3170]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3163]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2761]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2171]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2135]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2105]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2044]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2007]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик