Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Умарали Раҳмоналиев АПЛда ўйнаш нияти борлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Қозоннинг “Рубин” жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев Англия Премьер лигасида ўйнаш истаги борлигини айтди. Бу ҳақда футболчи “РИА Новости”га берган интервьюсида гапирган.

Футболчининг айтишича, Англияда ҳужум, ҳимоя ва фикрлаш жуда тез.

“Бу айнан менга ёқадиган нарса. Қолаверса, у ерда менинг севимли жамоам ўйнайди, шунинг учун ҳам у ерда тўп тепишни хоҳлайман. Россия Премьер лигасини уларнинг чемпионатига қиёслаш мумкин, аммо бунинг учун кўпроқ ҳужумга ўтиб, кўпроқ ностандарт ўйнаш керак”, деган Раҳмоналиев.

Маълумот учун, Умарали 2023 йили Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлган.

Ўша йилнинг январидан бошлаб “Рубин” сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:38, 27.11.2024.
Ўқилди: 1715 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.