Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ҳазилнинг таги нима эди?

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»да кутилмаган муаммо. Жамоанинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур нақ 7та ўйинга дисквалификация қилди. Ҳаммасига унинг клубдоши Сон Хёнг Минга қаратган қўпол ҳазили сабабдир.

Ўзи нима бўлди? Анча босиқ саналган Родриго Бентанкур Уругвай телевидениесида омадсиз ҳазилга йўл қўйди, кейин Сон Хёнг Миндан ошкора кечирим ҳам сўради, бироқ... Чунончи, Родригонинг ўтган ёз Уругвайнинг Canal10 телеканалига берган ўша интервьюси парчалари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда телебошловчи Рафаэль Котело футболчидан «Тоттенхэм»даги исталган шериги формасини беришини сўрайди. Бентанкур эса жилмайиб жавоб беради: «Сонникини берайми? Лекин бу унинг қариндоши футболкаси ҳам бўлиши мумкин. Ахир улар бир хил кўринишади». Бошловчи эса Родриго гапини маъқуллайди: «Ҳа, бу яққол сезилади». Ушбу видеолавҳа эса Reddit тармоғига «сакради» ва бутун интернет бўйлаб вирус мисоли тез тарқалди. Оқибатда Родриго ижтимоий тармоқлар орқали Сон Хёнг Миндан дарҳол узр сўради: «Дўстим Сонни! Қалтис ҳазил учун кечир. Шунчаки, ёмон ҳазил. Сени нақадар яхши кўришимни биласан. Сенга ҳеч қачон ҳурматсизлик қилмайман ёки ранжитишни истамайман. Қайтараман, сени яхши кўраман, ака!» Орадан 1 ой ўтиб эса, Англия футбол ассоциацияси уругвайлик футболчига айблов эълон қилди: «Ноўрин хатти-ҳаракат», шунинг­дек, «Миллати ёки ирқига қаратилган ҳақоратли ҳамда камситувчи сўзлар ишлатиш».

У деярли йиғлаб юборди... Сон Хёнг Миннинг ўзи Бентанкурдан асло хафа эмас. Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси ҳатто ОАВда угурвайлик клубдошини ҳимоя қилиб чиқди: «Родриго билан гаплашдик. Ҳа, у хато қилди ва буни дарҳол тушунди. Ҳар ҳолда, ўз ўрнида кечирим ҳам сўради. Менимча, Бентанкур ҳеч қачон атайин ҳақоратомуз сўз ишлатмайди. Биз ака-укалардекмиз. Ҳеч нарса ўзгармади. Барчасини бирга енгиб ўтдик, машғулотларда олдингидек яхши муносабатдамиз. Қисқаси, клубимиз учун яхлит куч сифатида курашамиз. Албатта, Родригони яхши кўраман. Бизда умумий ижобий хотиралар жуда кўп. У сафимизга қўшилганидан буён биргамиз. Қолаверса, ўша воқеа ҳам анча олдин рўй берди. У ҳаммасини англади ва дарҳол кечирим сўради. Биз таътилда эдик. Очиғи, уйда ўтириб, нима бўлганини ҳам тушунмагандим. Бентанкур узун хабар юборди, барчаси юракдан чиққани сезилиб турарди. У жуда уялди ҳам. Юзма-юз кўришганимизда эса, яна узр сўради ва йиғлаб юборишига сал қолди. Ғоят афсусда эди. Ҳаммамиз инсонмиз ва хатодан холи эмасмиз. Фақат улардан сабоқ чиқарсак, бас. Родриго барчасини тушунди, қўрқинчли жойи йўқ...».

Қизиқ, ФИФА бу гапларни инобатга олармикан?

Бу Сон Хёнг Минга дахлдор биринчи ирқчилик жанжали эмас. Дейлик, 2023 йили «Кристал Пэлас» мухлисларидан бири кореялик футболчи рўпарасида кўзини бош­қача шаклга солгани ҳақоратли ҳаракат сифатида баҳоланган ва у 3 йил муддатга стадионларга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Умуман, «Тоттенхэм»нинг ҳар бир ўйинидан кейин ижтимоий тармоқ кенгликларида корейсларнинг ит гўштини тановул қилишлари хусусида юзлаб «твит» тарқалиши оддий ҳолат. Сон Хёнг Миннинг АПЛдаги фаолияти давомида полиция унинг шаънига қаратилган ирқчилик ҳаракатлари ортидан жами 8 кишини «қўл»га олган.

Яна бир воқеа: айнан 2023 йили Sky Sports шарҳловчиси Мартин Тайлер ҳам эҳтиётсизлик оқибатида муаммога дуч келганди. Ваҳоланки, у бир қарашда, оддий сўзларни ишлатган эди: «Сон шарқ яккакурашлари усулида ҳимояланмоқда». Томошабинлар бунда ирқчилик кайфияти борлигини айтишгач, канал вакили 77 ёшли шарҳ­ловчи билан «жиддий суҳбат» олиб боришганини маълум қилганди. Эътиборли томони, Сон Хёнг Миннинг ўзи Англияда барчасидан хурсанд, у ирқчилик юзасидан гапирганида, фақат Германиядаги фаолиятини эсга олганди: «Немисларнинг бақиришларига қараб, ўзимга маъқул ҳаракат билан улардан қасд олишни ўйлардим. Германия­га йўл олганимда, жуда ёш эдим ва у ерда қийин лаҳзаларни бошдан ўтказишимга тўғри келган. Жумладан, ирқчиликка йўғрилган ҳаракатларга ҳам дучор бўлгандим».

 Х.ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:36, 27.11.2024.
Ўқилди: 1191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3637]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2767]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1956]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1783]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1516]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1508]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1423]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1400]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1277]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.