Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Водий дербиси олдидан

Баҳо:
+ | -

Суперлига карвони деярли манзилига етиб қолди. 30 ноябрь куни барча ўйинлар бир вақтда бошланади. Турнинг марказий ўйини шубҳасиз Намангандаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтади. Унда мухлислар «Навбаҳор» ҳамда «Андижон» жамоалари иштирокидаги водий дербисига гувоҳ бўладилар.

Бу икки жамоаларнинг сўнгги тўқнашуви яқинда бўлиб ўтганини ҳамма яхши билади. 5 октябрь санасида Фарғонадаги Ўзбекистон Кубоги финали ўзбек футболидаги энг яхши финал бўлиб қолди. Драматик тарзда кечган учрашувда «Андижон» рақибини қўшимча вақтларда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор Кубокни қўлга киритганини барча яхши билади.

Бу йил ҳисобидан ушбу жамоалар учинчи марта тўқнаш келадилар. Ёдингизда бўлса, биринчи давранинг охирги турида «Бобур арена»да бўлиб ўтган водий дербисида «Андижон» «Навбаҳор» дарвозасига жавобсиз учта гол урганини ҳам яхши биласиз. Умумий ҳисобда эса шу пайтгача мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида 55 маротаба учрашишган. «Навбаҳор»нинг ҳисобида 27, «Андижон»да эса 13 та ғалаба бор. 15 та ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 77-54 наманганликлар фойдасига.

«Андижон» «Навбаҳор»га қарши охирги кетма-кет учта ўйиндан бери ғалаба қозониб келмоқда. Юқорида таъкидлаганимиздек, «Андижон» бу йил икки марта «Навбаҳор»ни мағлуб қилди. Ўтган йилнинг 23-сентябрь санасидаги баҳсда ҳам «Бургутлар» ўз уйида наманганликларни 2:1 ҳисобида таслим қилган.

Шунингдек, «Андижон» «Навбаҳор»га қарши Наманганда 7 марта дуранг ўйнаган ва 1 марта ғалаба қозонган. Ўша ягона ғалабаси 3 йил олдин, 2021 йилги мавсумда қўлга киритганини мухлислар ҳали унутишгани йўқ. «Андижон» Наманганда 0:1 ҳисобида рақибидан устун келганди.

Жамоаларнинг навбатдаги 56-тўқнашувига ҳам доимгидек қизиқиш катта. Бу сафарги водий дербиси 30 ноябрь куни соат 15:00 да бошланади.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 08:14, 29.11.2024.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.