Збигнев Бонек Роберт Левандовскини ХХI асрнинг энг яхши тўққизлик ҳужумчиси деб атаган.
Олдинроқ “Барселона” форварди Чемпионлар лигасидаги 100 ва 101-голларини урганди. Турнир тўпурарлари рўйхатида польшалик футболчи Криштиану Роналду (140) ва Лионель Мессидан (129) кейин иккинчи ўринда бормоқда.
"Менинг фикримча, Роберт ХХI асрнинг энг яхши тўққизлик ҳужумчиси, аммо мен улар қаторига Месси ва Роналдуни киритмайман.
Мессини "тўққизлик", "ўнлик" деб ҳисоблашади, лекин мен учун у бу позицияларнинг бирида топ даражага чиқмаган.
Криштиану эса "тўққизлик" эмас, у бутун фаолияти давомида ўнг ёки чап қанотда ўйнаган.
Роберт бу борада ажойиб футболчи ва доимо гол уради. Пенальтини у бажаради, бу жамоанинг терминатори дейишингиз мумкин", - деди Польша терма жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи.