Қозоннинг «Рубин» жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев Москванинг ЦСКА жамоасида тўп сураётган ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
— ЦСКАда сизнинг ҳамюртингиз Аббосбек Файзуллаев жамоанинг асосий юлдузларидан бирига айланди. Унинг бир ярим йил ичида РПЛда етакчи бўлиб қолгани сиз учун ҳайратланарлими?
— Йўқ, ҳайратланарли эмас. Биз у билан кўпдан бери танишмиз, болаликдан. Болалар ва ўсмирлар ўртасидаги ўйинларда унга қарши кўп тўп сурганман. Кейин миллий жамоада ҳам бирга ўйнадик. У яхши йигит ва ажойиб техникага эга яхши футболчи. ЦСКАда шуни намоён қилаяпти. Шу сабабли унинг ютуқларига ҳайрон эмасман.
— Кўпчилик унинг РПЛда узоқ қолмаслигини ва тез орада Европанинг энг кучли чемпионатларидан бирига йўл олишини айтиб келмоқда. Сизнингча, у қайси лигага мос келади?
— Худо хоҳласа, у у ерда ҳам ўзини кўрсатади. Аммо қаерга йўл олишини олдиндан айтиб бўлмайди. Шундай экан, воқеалар ривожидан илгарилаб кетмаймиз— деди Раҳмоналиев «Известия»га берган интервьюсида.
Жорий мавсумда 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев ЦСКА учун 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та ассист берди. Transfermarkt портали унинг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.