«Ковентри» эгаси Дуг Кинг келаси ёзда Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ҳужумчиси Виктор Дьёкереш трансферидан улуш олиши мумкин бўлган иккита инглиз клубини айтди.
Дьёкереш 2023 йилнинг ёзида «Ковентри»дан трансфер қилинганидан сўнг «Спортинг» сафида 70 та ўйинда 67 та гол урган.
Мавсум якунлангач, «Спортинг» шведни кетишига рухсат бериши кутилмоқда. У билан «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» шартнома имзолашга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
«Ковентри» Дьёкерешнинг собиқ клуби сифатида «Спортинг» футболчисини кейинги сотувидан даромад олиши мумкин, шунингдек Виктор 2018 йилдан 2021 йилгача ўйнаган «Брайтон»га ҳам маълум улуш берилади.