Пеп Гвардиола нима учун уни "Манчестер Сити"дан четлатишмаётганини тушунтирди.
"Шаҳарликлар" кетма-кет олтита учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти, шундан бештасида мағлуб бўлди.
"Бу клубда ғалабалар керак, агар улар бўлмаса, муаммога дуч келасиз.
Одамлар "Нега Пеп ишдан бўшатилмаяпти?", деяпти. Охирги саккиз йил ичида биз нима қилдик, қаранг, шунинг учун менда захира бор. Мен қолишни ва ишлашни давом эттирмоқчиман.
Клубга позитивлик олиб келмаётганимни ҳис қилсам, ўрнимга бошқа мураббий келади. Шундай бўлиши керак.
Аммо энди мен ечим топишим керак ва мен ҳар куни ҳаракат қиламан. Ўзимга исботлашим керак бўлган нарсам бор", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола.
"Шаҳарликлар" билан каталониялик мураббий 6 марта Англия чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.