Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Февзи Давлетов: "Фан-клубимизга миннадорчилик билдираман"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Олимпик" (3:0) ўйинидан кейин термизликлар устози ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин борасида яхши ҳаракат қилдик, ҳужумда ҳам ишларимиз юришди. Ўйлайманки, биринчи бўлимда барчасини уддалай олдик, вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқиб келдик. Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ҳам ўйинни назорат қила олдик ва ўзимизга керакли натижага эришдик. Йигитларни, мухлисларни табриклайман

"Сурхон" учун бугунги натижанинг аҳамияти йўқ эди. Бундай ҳолатда жамоага қандай қилиб мотивация бера олдингиз?

"Металлург" билан ўйин олдидан бизда назарий жиҳатдан "Пахтакор"дан ўтиб кетиш имкони бор эди. Бугун эса йигитларга ўзларига келиб олишларини ва уй ўйинида ғалаба қозонишимиз шарт эканлигини тушунтирдик. Йигитлар барчасини тўғри тушунишди ва ғалаба қозонишди. Шу сабабли ғалабага эришдик.

"Олимпик"нинг плей-оффдаги имкониятларини қандай ҳисоблайсиз?

Уларга омад тилайман. Уларда плей-оффда ғалаба қозона олиш учун барча нарса бор. Мураббийлар штаби бунинг учун барчасини қилади деб ўйлайман.

"Учар тулпорлар" фан-клуби сизга ва Станислав Кудряшовга миннадорчилик сифатида миллий чопон совға қилишди...

Коллекциямга яна бир чопон қўшилди. Жуда яхши вазият бўлди. Мухлисларимизга миннадорчилик билдираман ушбу ажойиб мавсум учун" - деди Давлетов.

Киритилди: 19:03, 30.11.2024.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик