Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Илёс Зейтуллаев: «Бундай жамоа билан ишлаганимдан фахрланаман»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Пахтакор» (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Олдимизга қўйилган вазифани бажаришни уддасидан чиқа олганимиз учун биринчи ўринда Яратганга ҳамд айтаман. Иккинчидан майдон ортида фаолият олиб борган, кўзга кўринмаган барча шахсларга, хусусан, массажчи, ошпаз, ҳайдовчи, майдон парваришловчиларга миннатдорчилигимни билдириб ўтишни лозим, деб биламан. Биз ғалабани уларга бағишлаймиз. Албатта, ўз ўрнида Италиядан келган ва мени ёнимда турган оилам учун хурсандман. Мураббийлар штабимни эса олқишлайман! Бизни ёлғиз қолдирмаган раҳбарият, борини берган футболчиларимга ҳам ташаккуримни изҳор қиламан. Иккинчи даврада улар мўъжиза кўрсата олишди. Футболчилар ўз ишини юз фоизга бажарди.

Футболчилардан кўнглим тўлди. Бугунги рақиб «Пахтакор» эди. Рақиб таркибида ёшлар кўп эди, лекин жамоа сифатида яхши шаклланганди. Ҳимояда агрессив ўйнадик. Улар хато қилишини кутмадик ва ўзимиз хато қилишга мажбур қилдик. «Олимпик» билан ҳам шундай ўйнагандик. «Пахтакор» футбол ўйнайди ва рақибга ҳам ўйнашга имкон беради. Бу яхши албатта. Умуман олганда жамоа олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажарди, дея оламан. Бундай жамоа билан ишлаганимдан фахрланаман!

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:07, 30.11.2024.
Ўқилди: 1543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.