Кириш Регистрация
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич 1-2 Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм 2-2 Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас 2-1 Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид 1-2 Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи 3-2 Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон 2-1 Уммон
05/04 20:15 Шўртан 1-4 Насаф
05/04 21:00 Парма 2-2 Интер
05/04 21:30 Астон Вилла 2-1 Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка 1-2 Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан 2-2 Фиорентина
06/04 00:00 Барселона 1-1 Бетис
06/04 15:30 Лечче - Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас - Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Эмполи - Кальяри
06/04 18:00 Торино - Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм - Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта - Лацио
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао
07/04 20:00 Вьетнам - Япония
07/04 20:00 Индонезия - Яман
07/04 22:15 Афғонистон - Жанубий Корея
07/04 22:15 БАА - Австралия
07/04 23:45 Болонья - Наполи
08/04 00:00 Лестер - Ньюкасл
08/04 00:00 Леганес - Осасуна

Александр Хомяков: «Дерби эканлигини ҳисобга олсак, йигитлар зўр ўйнашди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган «Навбаҳор» ҳамда «Андижон» (3:3) клублари иштирокидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

— Учрашув қандай ўтди? Шу ҳақдаги фикрингиз...

— Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз. Учрашув драматик тарзда кечди. Мезбон жамоага ғалаба керак эди. Дерби эканлигини инобатга олган ҳолда рақибга қарши йигитлар зўр ўйнашди. Беллашувда характер кўрсатганлари учун уларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Умуман олганда, ўйин жуда қизиқарли тарзда кечди, тўғрими? Майдон эгалари аввалига ҳисобда ортда қолди, уни тенглаштирди. Кейин яна шу тарзда давом этди. Албатта, баҳс охирида керак бўлмаган голни ўтказиб юборганимиз алам қилди. Афсуски, шунақаси ҳам бўлиб туради. Назаримда, дуранг ҳам ёмон натижа эмас.

— Бугунги натижадан кўнглингиз тўлдими, кимларгадир эътирозингиз борми?

— Албатта, юқорида қайд этиб ўтганимдек, ўйин охирида гол ўтказиб юбориш ҳеч кимга ёқмайди. Чунки йигитлар катта куч сарфладилар. Тўғри, ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Ҳакамлик, учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан менда ҳеч кимга эътироз йўқ.

— «Андижон» билан боғлиқ бўлажак режангиз қандай? Жамоа кейинги йилни ҳам қўл остингизда ўтказадими?

— Мен бу ҳақда гапиргандим, шекилли, тўғрими? «Андижон» билан шартномам бор. Энди ҳаммасини раҳбарият билан муҳокама қилиб олиш керак бўлади. Ниҳоясига етган мавсум борасида якуний хулоса чиқариш даркор. Агар ўтган йилга таққослайдиган бўлсак, биз кўпроқ очко жамғарган ва шунга яраша жадвалда анча юқори ўринда жойлашгандик. Яна нимани қўшимча қилсам экан, бир нарса дейиш қийин... Ҳозирча ишлаяпмиз. Келгуси мавсум борасида ҳали режалар йўқ, ҳисоби. Бунинг учун аввало раҳбарлар билан кенгашиш керак бўлади.

— Ўзбекистон Кубокдаги ғалабани ҳисобга олмасдан айтганда, бугунги ўйин борасидаги фикрларингизга яна ниманидир қўшимча қила олган бўлармидингиз? Яна бир савол: «Андижон» келгуси мавсум учун таркибни кучайтириш чора-тадбирларини кўряптими? Ҳарқалай, клуб халқаро майдонда тўп суради...

— Бугунги баҳс ҳақида фикр билдириб бўлдим. Дарҳақиқат, «Андижон» келгуси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади. Табиийки, раҳбарият бу ҳақда аллақачон ўйлашни бошлаган. Ўз-ўзидан энди бирга ўтириб, кимларни таркибга қўшиш масалалари бўйича ўйлаймиз. Ҳозирда бу масала юзасидан раҳбарлар билан гаплашишнинг айни мавриди. Ниҳоясига етган мавсум борасида етарлича гаплашдик. Боя айтиб ўтганимдек, биринчи даврада ёмон иштирок этмадик. Аммо иккинчи даврадаги ўйинларда қониқарли даражада тўп сурдик, дея олмайман. Бизга юпанч берган асосий воқеа — бу Кубокка эга чиққанимиз ва ОЧЛда иштирок этиш имконига эга бўлганимиздир.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:19, 30.11.2024.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz