«Реал» пенальти тепиш бўйича Ла Лигада етакчилик қилмоқда.
15-турда «Хетафе»га қарши ўйинда (2:0, танаффус) Жуд Беллингем «Мадрид»нинг жорий чемпионатдаги олтинчи пенальтисини амалга оширди.
Хозирча лигада «Реал»дан бошқа бирорта жамоа бунчалик кўп пенальти тепмаган. Барча 6 та зарба ҳам гол билан якунланди.
Бундан ташқари, «Реал» дарвозасига ҳали бирорта ҳам пенальти тайинланмаган эди. «Райо Вальекано»да ҳам худди шундай кўрсаткич.