Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Евгений Шохин «Нефтчи» бош мураббийига айланди

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, “Нефтчи”ни ким бошқариши борасидаги саволларга жавоб топилди. Бугун жамоа базасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Нефтчи” бош мураббийи масаласига ойдинлик киритилди. Клуб раиси Комилжон Мирзабоевнинг таъкидлашича, Евгений Шохин расман “Нефтчи” бош мураббийи этиб тайинланди.

— Мураббийлар борасида узоқ муҳокама қилдик. Ҳозир мавсум ярмига келиб қолди. Бундай паллада ўзимиз истаган мураббийни топиш осон эмас. Ёш ва тажрибали мураббийлар ҳозир бошқа жамоаларда ишлашмоқда. Шунинг учун Евгений Шохин вариантига тўхталдик. Мавсум якунига қадар унга имконият берамиз. Жамоанинг кўрсатган натижасига қараб, у билан шартномани узайтириш ёки узайтирмаслик борасида бир қарорга келамиз. Жамоага дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Томилинни таклиф этдик. Демак, мураббийлар штабида Евгений Шохин (бош мураббий), Шамил Исеев (катта мураббий), Сергей Ковшов (бош мураббий ёрдамчиси) ва Вячеслав Томилин (дарвозабонлар мураббийи)лар фаолият юритишади. Жамоа ўйинчиларининг кайфияти аъло. Барчанинг эътибори 25 май куни “Олмалиқ”қа қарши кечадиган ўйинга қаратилган, — дейди Комилжон Мирзабоев.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 11:19, 21.05.2013.
Ўқилди: 4246 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.