Кириш Регистрация

Иван Бошкович: "Ёшлар жамоаси асосий таркибдан кейин ўйнаши мантиқли"

Баҳо:
+ | -

ОАВда U-21 жамоалари иштирокидаги ўйинлар 2025 йилдан бошлаб асосий таркибникидан бир кун аввал бўлиб ўтиши мумкинлиги тўғрисида хабар эълон қилингач, "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Лига билан боғланган ва мазкур масалада ўз позициясини билдирган.

"Ёш ва иқтидорли футболчиларга етарлича ўйин амалиётини беришни истайдиган мутахассис учун U-21 жамоаси асосий таркибдан кейин ўйнагани маъқул. Биз бу йўналишда етарлича иш олиб бордик, деб ўйлайман. Агар U-21 жамоаси асосий таркибдан бир кун аввал ўйнаганида эди, катта эҳтимол билан қатор ёш футболчиларни эртанги учрашувга асрашга ҳаракат қилган бўлардик. Бу билан улар на ёшлар жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўлади ва на эртасига асосийда кўп ўйнаши кафолатланади. Чунки асосий учрашувда нималар бўлиб кетишини олдиндан айтиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам биз кўпроқ эътиборни асосий беллашувга қаратдик ва эртаси куни кам ўйин амалиётига эга бўлганларни қўрқмасдан U-21 жамоаси сафида майдонга тушишини таъминладик", — деган Бошкович.

Маълумот учун, Иван Бошкович U-21 жамоалари иштирокидаги учрашувларни ҳам диққат билан кузатиб борадиган мутахассислар сирасига киради.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 16:38, 02.12.2024.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.