«Навбаҳор» бош мураббийи Сергей Лушчан Суперлигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Лушчан бошчилигидаги наманганликлар ўтган ойда 3 та та ўйинда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди - «Пахтакор» (5:2), «Қизилқум» (5:1), «Андижон» (3:3). Тўплар фарқи 13:6.