Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Бунёдкор» ОЧЛдаги юришини эрта тўхтатди

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" 90+7 дақиқа давомида "Бурирам Юнайтед" дарвозасига йўл топа олмади ва ушбу мавсумда Чемпионлар лигасидаги  юришини нимчорак финалда якунлашга мажбур бўлди.

Ўйиннинг биринчи бўлимини Қосимов шогирдлари шиддат билан бошлашдию, аммо дастлабки дақиқалардаги босимни таиландликлар бартараф этишганидан кейин вакилларимизнинг шашти бироз пасайди. Натижада "қалдирғочлар" дастлабки 45 дақиқаликда рақиб дарвоза олдида етарли хавфли вазиятларни ярата олишмади.

Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Пишур дарвозани ишғол қилди. Аммо Тўраев бурчак тўпини тезда Жасурга етказди ва Ҳасанов дарвоза ёнига тўпни узатганида украиналик ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди. Ҳар ҳолда қанот ҳакамининг қарори шундай бўлди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган Зотеев ва Раҳматуллаев мезбонларнинг ўйинини кучайтиришди. Яна бир захирадан тушган Камолиддин Мурзоев 77-дақиқада Зотеев қанотидан етказиб берилган тўпни кўкраги билан қайтариб олиб, дарвозага йўллашга уринди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Мурзоев худди шунга ўхшша вазиятда бош билан дарвозани ишғол қила олмади.

"Бунёдкор" ҳужумга берилиб кетган вазиятда меҳмонларнинг икки нафар футболчиси ўзаро бир-бирларига ошириб боришди ва натижада улардан бири Зухуров билан яккка-якка вазиятга чиқиб борди. Яхшиямки, унинг зарбаси аниқ чиқмади.

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди, аммо ушбу вақт ҳам дарвозга йўл топиш учун етарли бўлмади.

Икки ўйин натижасига кўра "Бурирам Юнайтед" ОЧЛнинг чорак финалига йўл олди.

ОЧЛ-2013. НИМЧОРАК ФИНАЛ. ЖАВОБ УЧРАШУВИ
"БУНЁДКОР" - "БУРИРАМ ЮНАЙТЕД" - 0:0
Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян (45+2), Хайрулла Каримов  (85) — Тиратон Бунматан (20), Кай Хирано (47), Пратум Чутонг (81), Осмар Барба (85), Кармело Гонсалез (90+2)
"Бунёдкор": 25. Муроджон Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов, 7. Марко Блажич (Алибобо Раҳматуллаев 70), 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Игорь Таран (Камолиддин Мурзоев 66), 11. Олександр Пишур, 13. Лутфулла Тўраев, 16. Артём Филипосян, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Саҳоб Жўраев (Олег Зотеев 55)
«Бурирам Юнайтед»: 1. Сиварак Тедсунгноен, 2. Тиратон Бунматан, 3. Пратум Чутонг, 5. Осмар Барба Ибанез, 6. Танасак Срисай, 8. Сучао Нутнум, 13. Жирават Маккаром (Анавин Жужин 72), 15. Сурат Сукха, 16. Сурия Домтайсонг (Кармело Гонсалез 28), 19. Кай Хирано (Адисак Краисорн 54), 25. Сури Сукха.
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Дур Муҳаммад Болидат
Қанот ҳакамлари: Ҳассан Рашид ас-Савадий, Жума Муҳаммад ал-Буршайд
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад ал-Маррий (барчаси – Қатар)
Ҳакамлар эксперти: Селеражен Субраманиам (Малайзия)
Учрашув комиссари: Бордалло Майкл Жон (Гуам).
Тошкент. "Бунёдкор". 11672 томошабин
Биринчи ўйин - 1:2

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:26, 21.05.2013.
Ўқилди: 4034 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2001]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1993]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1958]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1733]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1607]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1549]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1543]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1500]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1436]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик