Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Бавария" раҳбари: "Кучни баҳорга, мавсумнинг асосий даврига қолдиришимиз керак"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" раҳбари Герберт Хайнер "қизиллар"нинг жорий мавсумдаги кучли жамоаларга қарши ўйинларидаги ишончсиз натижалари ҳақида гапирди.

Яқинда Венсан Компани шогирдлари Германия кубоги доирасида ўз майдонида "Байер"га ютқазиб (0:1) қўйди.

Аввалроқ мюнхенликлар Чемпионлар лигасида “Барселона” (1:4) ва “Астон Вилла”га (0:1) ютқазган, шунингдек, Бундеслигада “Боруссия Дортмунд” ва ўша “Байер” билан очко бўлишган (ҳар икки ҳолатда ҳам 1:1).

“Биз Дортмундда ажойиб ўйин ўтказдик, “ПСЖ”ни ҳам, “Штутгарт”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этдик. Биз яна кўп ғалабалар кутамиз, жумладан, катта жамоаларга қарши учрашувларда ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Биз кучни баҳорга, мавсумнинг асосий даврига қолдиришимиз керак”, деди Хайнер.

Киритилди: 11:38, 06.12.2024.
Ўқилди: 213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик