Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Жаҳонгир Жиямуродов «Насаф»га қайтди

Баҳо:
+ | -

Сарлавҳани ўқиб ҳайрон бўлманг. Жаҳонгир шу пайтгача жарроҳлик амалиётидан сўнг уйида муолажани давом эттираётган эди. У энди "Насаф" ПФК базасига келди ва шу ерда шифокорларнинг назоратида даволанишни давом эттириш  ҳамда жисмоний ҳолатини тиклаш бўйича енгил машқларга киришди.

"Насаф" клуби мухлисларининг севимли ўйинчилари қаторидан жой олган Жаҳонгир Жиямуродовнинг ўйинларини мухлислар жуда соғиниб қолди. У ҳақда матбуот анжуманларида ҳам, кўчада ҳам журналист ва мухлислар тез-тез сўраб туришади. Айни шу кеча-кундузда у ҳақда яна бир миш-миш тарқалди, эмишки Жаҳонгир ҳозирги пайтда "Бунёдкор" клубида бўлиб турганмиш. Биз бунга аниқлик киритиш учун тезда у билан телефон орқали боғландик ва эшитганимиз тўғрими ва нотўғрилигини айтишини сўрадик.

"У кулиб туриб, бунга ака ўзларингиз "айбдор" тез-тез эслаб турсаларингиз шунақа миш-мишлар тарқалмасди",-деди ва "кечирасиз ҳазиллашдим",-деб қўшиб қўйди. Жаҳонгирнинг айтишича у ўтган ҳафта "Насаф" ФК базасига бутунлай қайтган ва у жамоа шифокорларининг назорати остида муолажа ва енгил машқларни ўтказмоқда экан. "Мен аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам қайтараман, мухлисларга "Насаф"да ўйнавераман деб, ваъда берганман, бу сўзим эсимдан чиққан эмас, менга жамоам жуда кўп нарса берган, шу жамоада ўйнаб, элга танилдим, жамоадошларим ҳам жуда ажойиб йигитлар, биз бир-биримизни жуда яхши тушунамиз ва ҳурмат қиламиз. Айниқса жамоага Рўзиқул Бердиевни қайтгани жуда ажойиб бўлди. У кишини ҳаммамиз ўз акамиздек ҳурмат қиламиз. "Насаф"нинг мухлисларига умуман гап йўқ. Улар биз ўйинчиларни худди ўз оила-аъзоларидек қабул қилишади. Нега энди шундай яхши жамоани, мухлисларни ташлаб кетишим керак?",-дейди ўзимизнинг Жаҳонгир Жиямуродов.

Биз ҳам унга барча мухлислар номидан тез кунларда соғайиб, майдонга қайтишига тилак билдирдик.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Жиямуродовнинг "Насаф" клуби билан амалдаги, янги тузилган шартномаси бор.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 15:27, 22.05.2013.
Ўқилди: 3599 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.