"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ҳужумчи Дарвин Нуньеснинг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 25 ёшли футболчининг "қизиллар"нинг асосий таркибида доимий ўрни йўқ. Уругвайлик футболчи жорий мавсумда 19 та ўйинда 3 та гол урган.
"Дарвин аллақачон ўзини тўпурар эканлигини исботлаган. Менимча, унинг яна гол уриши вақт масаласи. Лекин у ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай оладиган Луис Диаз ва Диого Жота билан рақобатлашади", - дея Слот сўзларини келтирмоқда инглиз ОАВлари.
Шанба куни "Ливерпуль" ўз майдонида "Фулхэм"га қарши ўйнайди.