"Барселона" футболчиси Ферран Торрес мавсум якунланганидан кейин сотиб юборилиши мумкин.
24 ёшли вингер "кўк-анорранглилар"нинг асосий таркибида камдан-кам майдонга тушади, шунинг учун унинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар давом этмоқда.
Fichajes нашрининг хабар беришича, «Барселона» Торресни сотишга тайёр, аммо фақат ёзда.