ЦСКА ҳимоячиси Дуглас Келлвен қишки трансфер ойнасида пойтахт клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Манбага кўра, "ҳарбийлар" 23 ёшли бразилиялик футболчини сотишдан тахминан 12 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Таъкидланишича, клуб бу пулни Келлвеннинг ўрнини босадиган бюджетни топишга, шунингдек, Марко Николичнинг янги схемаси учун тўпурар ҳужумчи сотиб олишга сарфламоқчи.
Келлвен 2023 йилнинг сентабридан буён ЦСКА сафида тўп тепмоқда. Бу вақт ичида у 52 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчининг клуб билан тузган меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган.