"Арсенал" қишки трансферлар вақтида "Барселона" вингери Рафиньяни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар берди.
Қайд этилишича, инглиз клуби каталонияликларнинг молиявий муаммоларидан фойдаланмоқчи. "Канонирлар" раҳбарларининг фикрича, "блауграна" маошини камайтириш мақсадида бразилияликни сотишга қарор қилиши мумкин.
Бундан ташқари, Рафиньянинг ажойиб ўйинидан сўнг, "Барселона" уни "дахлсиз" деб ҳисоблайди. "Арсенал" Испания клубини футболчини сотишга кўндириш учун кўп меҳнат қилиши керак.