Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Шванштайгер: Гётценинг йўқлиги «Боруссия»ни кучсизлантиради

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клубининг етакчи футболчиларидан бири Бастин Шванштайгер шанба кунги Чемпионлар лигаси финал учрашувида рақиб таркибида Марио Гётценинг бўлмаслиги уни кучсизлантиради, деб ишонмоқда.

28 ёшли футболчи журналистлар билан суҳбат чоғида яқинлашаётган ЧЛ финалидаги рақиб ҳақида фикр билдирди: "Агар Гётцедек футболчи ўйинни ўтказиб юборар экан, у ҳолда бу жамоани кучсизлантирмай қўймайди. Аммо шуни унутмаслик керакки, дортмундликлар ҳам 11 футболчи билан майдонга тушади".

2010 ва 2012 йилларда ЧЛ финалини ўтказиб юборган Шванштайгер энди бу сафарги имкониятни қўлдан чиқармоқчи эмас: "Бу баҳсда ғалаба қозонишни истайман. Айнан шунинг учун "Бавария" таркибидаман. Қаршимиздаги рақиб ким бўлишидан қатьий назар, биз фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаймиз. Умид қиламанки, мураббийимиз Юпп Хайнкесснинг муваффақиятли ҳикояси шу билан тўхтаб қолмайди".

"Биз ҳеч нарсага чалғимаган ҳолда бор эътиборимизни ўйинга қаратишимиз керак. Агар ўз ўйинимизни топиб олсак, бизни мағлубиятга учратиш жуда қийин. Қўлимиздан нималар келишини ўзимиз яхши биламиз. Яқин йиллар ичида мукаммаллик сари катта қадам ташладик", дея қўшимча қилади Бастиан Шванштайгер.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 10:44, 24.05.2013.
Ўқилди: 2564 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.