Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоасининг Қитъалараро кубок финалида “Пачука” устидан қозонилган ғалабаси (3:0) ҳақида гапирди.
Испания гранди Килиан Мбаппе, Родриго ва Винисиус Жуниорнинг голлари эвазига ғалаба қозонди.
"Бу – "Реал Мадрид", биз совринларни ютамиз ва ҳар доим ҳамма турнирларда ўзимизни яхши кўрсатамиз, гарчи ҳаммаси доим ҳам аъло даражада бўлмаса ҳам.
Менга бу клубда ўйнаш ва уни қўллаб-қувватлаётганларни хурсанд қилиш ёқади. “Реал Мадрид”да жамоадошларим билан бирга бутун қалбим ва жоним билан ўйнайман.
Узоқ парвоздан сўнг бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Аммо биз рақибнинг режасини тушундик", - дея Вальверденинг сўзларини келтиради Madrid Universal.