Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ОЧ саралашига тайёргарликни бошлади

Баҳо:
+ | -

Кечадан бошлаб аёллар футболи бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади. Владислав Хан (миллий терма устози) шогирдлари 2 июнга қадар пойтахтда бўлишади ва шу куни кечаси Тошкент – Дубай – Амман йўналиши орқали Иорданияга учиб кетишади.

Чунки Иордания давлатида 2014 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ўтказилади. Футболчиларимиз у ерда Қувайт (5 июнь), Ливан (7 июнь) ва Иорданияга (9 июнь) қарши майдонга тушишади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.

Терма жамоа бош мураббийи мазкур ўйинларга жами 21 нафар футболчини таклиф этди. Улардан икки нафари “Шўртан-Леди” аъзоси – Баҳромова Фазилат билан Ҳақбердиева Гулсара. Бундан ташқари, “Шўртан-Леди” бош мураббийи Гўзал Мухутдинова терма жамоада катта мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда. Терма жамоага энг кўп Қаршининг “Севинч” футбол клубидан қизлар чақирилган: 15 нафар. Шунингдек, “Андижанка”дан бир нафар, Қозоғистоннинг “Жетису” ва “Алмати” клубидан икки нафар ҳамда “Ёшлик”дан бир нафар футболчи таклиф этилган.

Футболчиларимиз Иорданияга жўнаб кетиш олдидан Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишади: 25 ва 28 май кунлари. Бизга маълум бўлишича, ҳар иккала назорат баҳси ҳам Темур Олимхўжаев бошқараётган 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат ўсмирлар терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 16:29, 24.05.2013.
Ўқилди: 4802 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.