Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Миржалол Қосимов терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди

Баҳо:
+3 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Хитой, Жанубий Корея ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан миллий терма жамоага чақирилган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа 2 июнь куни Тошкентда йиғилади ва икки кунлик машғулотлардан сўнг Хитой терма жамоасига қарши ўртоқлиқ ўйинида иштирок этиш учун жўнаб кетади. Хитойга қарши ўртоқлик ўйини 6 июнь куи Хитойнинг Хаххот шаҳрида бўлиб ўтади. Хитойга қарши учрашувдан сўнг Қосимов шогирдлари ЖЧ-2014 саралаши 9 туридан ўрин олган учрашувда 11 июнь куни сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади. Саралашнинг сўнгги турида эса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 июнь куни Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилади.

Айни пайтда миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибидан жами 35 нафар футболчи ўрин олган. Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Хитой, Жанубий Корея ва Қатар терма жамоаларига қарши майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг якуний таркибини Хитойга жўнаб кетиш олдидан, яъни 4 июнь куни эълон қилишини маълум қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби:

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Муроджон Зуҳуров, Сардор Қобулжонов, Павел Бугало, Александр Лобанов.

Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Акмал Шорахмедов, Артем Филипосян, Шохруҳ Гадоев, Ислом Иномов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Владимир Козак, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев.

Ярим ҳимоячилар: Олег Зотеев. Фозил Мусаев, Санжар Турсунов, Темур Кападзе, Жасур Ҳасанов, Жасур Ҳасанов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Жамшид Искандеров, Лутфулла Тўраев, Марат Бикмаев.

Ҳужумчилар: Улуғбек Бақоев, Фарҳод Тожиев, Камолиддин Мурзоев, Иван Нагаев, Игорь Сергеев, Баҳодир Насимов, Александр Гейнрих.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:51, 24.05.2013.
Ўқилди: 11495 марта.
Фикрлар: 92 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.