"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Харри Магуайр клубини ўзгартириши мумкин. Футболчининг "қизил иблислар" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади.
The Athletic хабарига кўра, футболчига Европанинг бир қанча клублари қизиқиш билдирмоқда. Улардан бири "Наполи". 1 январдан бошлаб Магуайр потенциал иш берувчилар билан дастлабки музокаралар олиб бориши мумкин.
Жорий мавсумнинг биринчи ярмида ҳимоячи "қизил иблислар" сафида 15 та ўйин ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.