Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шуҳрат Асланов: «Насаф-Фарм» ёш ва умидли футболчиларга имконият бериш учун тузилган»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Насаф-Фарм” жамоаси келгуси йилда Про Лига мусобақаларида иштирок этмаслигини эълон қилди. Бу хабар юртимиздаги ОАВ орқали ёритилди ва мухлислар уни турлича қабул қилишди. Клубимиз президенти Шуҳрат Асланов бу ҳолат юзасидан ўз фикрларини билдирди.

- “Насаф-Фарм” жамоаси бу йил 1-Лига мусобақаларида чемпионликни қўлга киритди. Бу ютуқ футболчилар, мураббийлар ва албатта бизни ҳам хурсанд қилди. Чемпионлик келгуси мавсумда Про Лигада иштирок этиш имкониятини беради. Лекин Про Лигада асосан Суперлигага чиқишни мақсад қилган жамоалар иштирок этиши ҳаммага маълум.

“Насаф-Фарм” жамоасининг Про Лигада қатнашмаслиги футболчилар ва уларнинг ота-оналари учун маълум даражада ғамгин хабар бўлиши мумкин. Аммо бунинг иккинчи томони ҳам бор. “Насаф” футбол клубида яхши тизим йўлга қўйилган бўлиб, клуб қошида футбол мактаби фаолият юритади. Мазкур мактабнинг U-19 ва U-21 ёшдаги тарбияланувчилари ҳам ПФЛ мусобақаларида иштирок этишади. Ёш чегараси туфайли ўйин амалиётисиз қолган ёш ва умидли футболчилар учун айнан “Насаф-Фарм” жамоаси ташкил этилган эди.

Биз ўз футбол мактабимиздан чиққан ёшларга учинчи йилдирки имконият яратиб келяпмиз. Бу жамоанинг асосий вазифаси бош жамоага иқтидорли футболчиларни етказиб беришдир. Қишки йиғинлар давомида ҳам фарм жамоадан футболчиларни кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

Фарм жамоанинг Про Лигада қатнашиши клубнинг йиллик харажатларига қўшимча юклама бўлади. Шу сабабли жамоа келгуси йилда Про Лигада эмас, балки 1-Лигада иштирокини давом эттиради. “Насаф”нинг ривожланиш стратегиясига мувофиқ, ушбу маблағлар футбол мактабининг U-19, U-21 ва “Насаф-Фарм” жамоаларининг келгуси йилда сифатли иштирок этишини таъминлашга йўналтирилади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 20:50, 23.12.2024.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.