Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 1-0 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Ўзбекистон ўқ отиш, гандбол ва сузиш федерацияларига янги раҳбарлар сайланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон ўқ отиш, гандбол ва сузиш федерацияларининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Федерацияларга янги раҳбар сайланиб, янги Олимпия цикли учун режалар кўриб чиқилган мазкур тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, мамлакат ўқ отиш, гандбол ҳамда сузиш федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 381-сон қарорига мувофиқ федерация фаолияти янада такомилаштирилиб борилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда конференция иштирокчилари Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раислигига Мудофаа вазири, генерал-майор Халмухамедов Шухрат Ғайратджанович номзодини илгари суришди. Номзод делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва Ш.Халмухамедов мамлакат ўқ отиш федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Тадбирда “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Саноқулов Қувондиқ Саноқулович номзоди Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси лавозимига илгари сурилди. Ўз навбатида, Спорт вазири Адҳам Икрамов спорт соҳасида ҳам улкан тажрибага эга бўлган, бир неча йиллар давомида мамлакат сузиш федерацияси раиси лавозимида фаолият олиб борган Қувондиқ Саноқулович ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди. Делегатлар ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Қ.Саноқулов мамлакат гандбол федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан сўнгги йилларда ҳудудларда сув спорти турларининг моддий-техник базасини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида жаҳон стандартларига мос келадиган 50х25 метр ўлчамдаги ҳавзалар фойдаланишга топширилди. Қашқадарёда айни пайтда навбатдаги объект – замонавий сув спорт турлари саройи қад ростлаётган бўлса, Тошкент вилоятида яна бир сузиш ҳавзаси қурилиши лойиҳалаштириляпти.

Федерациянинг аввалги раҳбари Қ.Саноқулов мамлакат гандбол федерацияси бошқарувига ўтгани ва юқоридаги жиҳатларни инобатга олган ҳолда, сузиш федерацияси раҳбари лавозимига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Рафиков Қудратилла Мирсагатович номзоди илгари сурилди. Тадбирда қатнашган делегатлар ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Қ.Рафиков мамлакат сузиш федерацияси раиси этиб сайланди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон ўқ отиш, гандбол ва сузиш федерацияларининг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси кўриб чиқилди. Унда спортчиларимизни лицензион мусобақаларга тайёрлаш, терма жамоа моддий техник-базасини янада яхшилаш борасида тавсиялар илгари сурилиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Киритилди: 18:07, 24.12.2024.
Ўқилди: 749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2530]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2293]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [2187]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1853]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1793]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1763]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1690]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1444]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1435]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1410]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик