Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

«Бунёдкор» стадионида акция!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати доирасида 26 май куни “Бунёдкор” ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилади. Ана шу учрашув танаффусида “Бунёдкор” стадиони маъмурияти томонидан Ўзбекистон - Қатар ўйинига 10 та бепул чипта топширилади. Маълумки, ЖЧ-2014 йўлланмасини хал қиладиган Ўзбекистон ва Қатар миллий терма жамоалари ўйини юртдошларимизда жуда катта қизиқиш уйғотган ва ҳозирданоқ ушбу ўйинга кириш чиптасига эга бўлиш кўпчиликнинг орзусига айланган. Бу ўйинга кириш ҳуқуқини берувчи дастлабки 10 та чипта эгаси “Бунёдкор” - “Шўртан” учрашувига ташриф буюрган мухлислар орасидан аниқланади. “Бунёдкор” стадиони маркетинг ҳизмати мухлислар учун ушбу акция қоидаларига қуйидагича изоҳ берди:

Маълумки, ОЧЛ доирасидаги “Бурирам Юнайтед” билан ўйин учун электрон штрих-кодли чипталар чиқарилди ва синовдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳам мухлислар, ҳам назоратчилар учун қулай бўлиб, штрих-кодли чипта эгаси уни назорат терминалидан ўзи ўтказади ва стадионга ортиқча тўсиқларсиз кириш имкониятига эга бўлади. Энди “Бунёдкор” стадионидаги барча учрашувларга ана шундай чипталар чиқарилади.

Бевосита акцияга тўхталадиган бўлсак, “Бунёдкор” - “Шўртан” ўйинига ташриф буюрган хар бир мухлис ўз чиптасини назорат терминалидан ўтказгандан сўнг, бу чипта рақамлари ягона компьютер тизимига келиб тушади. Учрашув бошлангач, бу рақамлар қоғозга туширилади ва хар бири алохида кесиб олинади. Демак, шу кунги ўйинга қанча чипта сотилган бўлса, шунча рақамли қоғоз комиссия аъзоларига етказилинади. Танаффус пайтида, мухлислар кўз ўнгида (таблода ҳам намойиш этилади) бу қоғозлар лототрон ичига солинади. Сўнг лототрон айлантирилади ва рақамли қоғозлар аралаштирилгач, биттадан тортиб олинади ҳамда камера орқали таблога намойиш қилинади. Жами 10 та қоғоз тортиб олинади ва шу тариқа тарихий учрашувга ташриф буюрадиган 10 та омадли мухлис аниқланади.

Омадингизни синаб кўринг, ҳақиқий футбол ишқибозлари!

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:26, 25.05.2013.
Ўқилди: 5769 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик