"Рома" ярим ҳимоячи Леандро Паредес билан шартномани узайтириш вариантини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
Паредес аввалроқ январда клубни тарк этишга тайёр эди, бироқ Клаудио Раньери бош мураббий бўлганидан кейин вазият ўзгарди. Шу боис, Леандро 2025 йилнинг 30 июнида тугайдиган шартномаси якунига қадар қолишга тайёр. "Рома" ҳам ўз навбатида футболчи билан шартномани узайтириш вариантини кўриб чиқмоқда.
Паредес "ПСЖ"дан 2,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтганидан сўнг, 2023 йилнинг августидан буён римликлар сафида ўйнамоқда. Леандро жорий мавсумда клуб сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.













