Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бахтиёр Ашурматов: «Инқироздан чиқиб кетиш учун ғалаба муҳим эди»

Баҳо:
+ | -

"Гулистон" - "Металлург" ўйинидан кейин ўз фикрини билдириб ўтган Бахтиёр Ашурматов, аввалги ўйинлардаги 2та мағлубиятдан кейинги инқироздан чиқиб кетиш учун ғалаба муҳим бўлганини таъкидлаб ўтди.

"Сўнгги икки учрашувда рақибларимизга имкониятни бой бергандик. Аввалига сафарда “Нефтчи”дан енгилгандик. Гарчи, “Олмалиқ”қа имконият бой берилган бўлса-да, Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалига йўл олдик. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мағлубият барибир мағлубиятда. Ана шу инқироздан чиқиш учун мазкур баҳс жуда муҳим эди.

Кези келганда, шогирдларимни қўллаб-қувватлаган сирдарёлик ашаддий мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Уларнинг бугунги тинимсиз олқишлари ҳам йигитларга жуда қўл келди. Айнан ушбу ўйинда қимматли уч очкони қўлга киритишимизда футбол ихлосмандларининг улуши катта бўлди.

“Металлург”га келсак, мамлакатимизнинг тажрибали мутахассислардан бири Рустам Мирсодиқов бекободликларга устозлик қилмоқда. Ўзим футболчилик фаолиятимда Рустам ака қўл остида майдонга тушганман. Таъкидлаш жоизки, унинг жамоаси мавсумнинг энг кутилмаган клубларидан бири бўлди. Масалан, “Пахтакор”дан устун келди. Иккала жамоа томонидан мухлисларга ёқадиган очиқ футбол тақдим этилди. Муҳими, қимматли уч очкони ўз ҳисобимизга ёзиб қўйдик. Афсуски, ҳимоядаги бепарволик туфайли ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик", дейди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:35, 26.05.2013.
Ўқилди: 2475 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.