«Бавария» устози Юпп Хайнкес чемпионлар лигасининг финалидан кейин дортмундликларни қўллаб-қувватлади.
«Ўйиндан кейин «Боруссия» футбочиларига финалда ютқазиш нима эканини билишимни айтдим. Мен ўз вақтида «Ливерпуль»га финалда енгилган эдим»,- деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради goal.com.
Хайнкес ўз вақтида мюнхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасида тўп тепган ва 1976/77 йилги мавсумда чемпионлар кубогининг финалида «Ливерпуль»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган.