Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Диёра Келдиёрова: "3 йилдан бери бу номни қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётган эдим"

Баҳо:
+ | -

Дзюдо бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова тарихий натижаси билан ҳақли равишда "Миллий спорт мукофоти-2024" тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши аёл спортчиси деб топилди. Диёра билан бу ҳақида кичик суҳбат ташкил қилганимизда у жорий мукофотга эга чиқиш асосий мақсадларидан бўлганини, бир неча йилдан бери ушбу номга эга чиқиш учун ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

– Бу мукофот Сизга қандай мотивация беради?
– 3 йилдан бери бу номни қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётган эдим. Бундай мукофотга сазовор бўлиш 2024-йилги насиб қилган экан, бундан жуда ҳам хурсандман. Чунки ўз юртимизда йилнинг энг яхши спортчиси бўлиш биз атлетлар учун худди Олимпиадада ғалаба қозонган билан баробар. Спортчи яхши карера қилган бўлсада, лекин ўз Ватанида энг яхши бўлиш насиб қилмаслиги ҳам мумкин. Энди бунга муносиб бўлиб, янада яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламан.

– Тадбирда қатнаша олмаган бўлсангиз ҳам нималарни ҳис қилдингиз?
– Баъзи сабабларга кўра тақдирлаш маросимида иштирок эта олмадим. Лекин тадбир шукуҳини ҳис қилиб турдим. Юртимизда жуда кўп иқтидорли спортчилар бор. Улар орасида мен ғалаба қозонганим фахрланарли воқелик бўлди. Бу йил олдимга қўйган мақсадларимдан бири нафақат Олимпиада чемпионлиги, балки ушбу номга эга чиқиш ҳам эди.

– Сизга IJF томонидан ўтказилаётган танловда ҳам энг яхши бўлишингизни тилаб қоламиз.
– Раҳмат, бунинг учун қўллаб турган барча юртдошларимизга чексиз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 13:42, 30.12.2024.
Ўқилди: 1636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.