"Барселона" Дани Ольмо ва Пау Викторнинг рўйхатдан ўтказиш ҳақида баёнот берди.
"Барселона" клуби ўйинчилар Даниэль Ольмо ва Пау Викторни Испания футбол федерациясига (RFEF) янги рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширганини маълум қилди.
Клуб, шунингдек, ушбу футболчиларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳолда бирон-бир бошқарув органидан мораторий сўраган ёки олганини рад этишни истайди", - дейилади клуб расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.
Аввалроқ суд Олмо ва Пау Викторни "Барселона"да рўйхатдан ўтказишдан бош тортганди. Хабар қилинишича, каталонияликлар бу футболчиларни мавсумнинг иккинчи қисмида фақатгина "Камп Ноу"даги VIP ўринларни сотиш бўйича келишув тасдиқланса, рўйхатдан ўтказиши мумкин эди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб иккала футболчи билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун бугун маҳаллий вақт билан 23:59 гача вақт бор.