Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ҳаким Фузайлов: «Насаф» ғалабага ҳақли эди»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” - “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейинги  матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
 
— Ўйлашимча, мухлислар учун бу ўйин жуда қизиқарли кечди. Учрашув бошидаёқ гол ўтказиб юбордик. Геворкян жарима тўпини моҳирона ижро этди. Бу вазиятда дарвозабонимизга ҳеч қандай эътироз йўқ. Голдан кейин ташаббусни ўз қўлимизга олдик. Кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Лекин ҳисобни тенглаштириш насиб этмади.  Иккинчи бўлим бошида гол ургунимизга қадар ташаббусни ўз қўлимизда сақлаб турдик. Лекин ҳисоб тенглашгач, очиғи нима бўлганини тушумай қолдим. Ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтди. Улар кўплаб вазиятларни юзага келтиришди.  Шунга мос равишда “Насаф” иккинчи голни киритди ва ҳақли ғалабага эришди.
 
— Миллий терма жамоа аъзоси Санжар Турсуновнинг бугунги ўйинини қандай баҳолайсиз?
 — М,енимча у ўз имкониятларининг 65 фоизини намойиш эта олди. Албатта унинг яқинда жароҳатдан қутулиб чиққанини инобатга олиш керак. Албатта МТЖ аъзосидан мухлислар ҳам мураббийлар ҳам бунданда кўпроғини кутишади.  Умуман жамоа аъзолари бугун олдиларидаги вазифани 60 фоизини уддалашди...
 
— Бугунги ўйинда “Насаф”нинг қайси жиҳати сиз учун кутилмаган бўлди. Ёки беллашувдан олдин қаршиликлардан худди бугунгидек ўйин кутганмидингиз?
 — Мен жамоанинг “Пахтакор” билан бўлган ўйинини майдондан кузатгандим. Ўйлашимча, айни пайтда “Насаф” Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири деб биламан. Айниқса, жамоанинг ўрта чизиғи жуда кучли. Бугунги ўйинда эса мени ҳайратлантирган томони жамоа ҳужумчилар ўта фаол ҳаракат қилишди. Жамоа ўйинга жиддий тайёргарлик кўргани билиниб турди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 13:54, 26.05.2013.
Ўқилди: 2805 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13266]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6705]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5371]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4939]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4347]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3505]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2623]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2058]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1976]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1757]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик