"Барселона" ярим ҳимоячи Дани Ольмо ва ҳужумчи Пау Викторни рўйхатдан ўтказишда қийинчиликларга дуч келмоқда.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби Ла Лиганинг расмий позициясини башорат қилмоқчи.
"Кўк-анорранглилар" жумагача ваколатли органларга қўшимча маълумот беришни режалаштирмоқда.
Очиғи, "Барселона" ҳамон масала ижобий ҳал этилишига умид қилмоқда.