Испаниялик мутахассис Рафа Бенитес Италиянинг "Милан" клубида мураббий алмашгани ҳақида гапирди.
Пауло Фонсека ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига Серхио Консейсау тайинланди. Бенитес бўлиб ўтган воқеадан ҳайрон бўлмаганини тан олди.
"Ишдан бўшатиш ҳар доим қайғули, аммо бу футбол. Мен Италия чемпионатида содир бўлаётган воқеалардан бехабарман, лекин менимча, четлатиш анчадан бери етилиб келаётган эди", - дея Бенитеснинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.