«Бунёдкор» - «Шўртан» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «қалдирғочлар» мураббийи иштирок этди.
- “Шўртан”га қарши ўйнаб, очиғи қийналдик. Боиси Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувидан сўнг руҳий ҳолатимиз яхши эмасди. Ўйлайманки, бугунги ғалаба жамоа кайфиятини кўтаради. Бугун “Бунёдкор” чиройли ўйин кўрсата олгани йўқ, бироқ энг муҳим бўлган натижага эришди. Айтишадику, ўйин эмас, натижа тарихда қолади деб!
Ҳимояланиш ҳужум ташкил этишдан осонроқ. Шу боисдан ҳам бизга қарши деярли барча жамоа орқа чизиқда ўйнайди. “Бурирам Юнайтед” ва “Шўртан” жамоаларининг номлари бошқа-бошқа, ўйини эса бир хил. Марко Блажичга қараганда Алибобо Раҳматуллаев кучлироқ бўлганида у албатта учрашув қайдномасига киритиларди. Негадир Алибобони “уйғота” олмаяпмиз. Миллий терма жамоа учрашувлари боис чемпионатда танаффус юзага келди. Бугундан футболчиларимизга 3-4 кун уйларига рухсат берамиз. Кейин “Арчазор”да бир ҳафталик йиғин ўтказиш учун жўнаб кетамиз, - дейди Мурод Нодирович.