Виктор Фонт Дани Ольмо билан боғлиқ вазият юзасидан "Барселона" раҳбариятини танқид қилди.
Эслатиб ўтамиз, клуб Ольмо ва Пау Викторни мавсумнинг иккинчи қисми учун Ла Лигада рўйхатдан ўтказа олмади.
Хабар қилинишича, "Барселона" шу ҳафтада футболчиларни рўйхатдан ўтказишни якунлашни кутмоқда.
“Биз ушбу вазиятнинг ҳалокатли спорт, иқтисодий ва институционал оқибатларидан хавотирдамиз.
Натижада, 4 ой олдин 55 миллион евро эвазига шартнома имзолаган футболчини йўқотишимиз мумкин – кўриб турганимиздек, у раҳбариятнинг импровизацияга тўла ва мутлақо профессионаллик йўқлиги туфайли кетиши мумкин.
"Барса" раҳбарининг ўзини бундай тутиши ва бундай имидж яратишини қабул қилиб бўлмайди. Шунинг учун биз раҳбариятдан ва президент Жоан Лапортадан зудлик билан тушунтиришлар ва кўрилган чоралар ва уларнинг оқибатлари ҳақида батафсил тавсифини талаб қиламиз", деди "Барселона" президентлигига собиқ номзод.