"Бавария" чап қанот ҳимоячиси Франс Крециг мавсумнинг иккинчи ярмини "Хайденхайм"да ижара асосида ўтказади.
Ёзда Крецига мавсум охиригача "Штутгарт"га ижарага берилганди, аммо яқинда клублар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олдилар.
Франс - "Бавария"нинг ёшлар тизими маҳсули. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. У жорий мавсум "Штутгарт" сафида 4 та ўйинда майдонга тушди.