Италия футболининг иккинчи лигасида иштирок этаётган “Сампдория” юқори лигага кўтарилиш ниятида. Бунинг учун генуяликлар ўз таркибини кучайтириш ниятида.
Аввалроқ "Милан"да ўйнаган Мбайе Ньянг "Сампдория"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, энди эса бошқа маълумотлар пайдо бўлди.
Ўтган йили "Милан"ни тарк этган тажрибали даниялик ҳимоячи Симон Кьяер ҳам клуб футболчисига айланиши мумкин. Унинг тажрибаси ва етакчилик қобилияти клубга яхши хизмат қилиши мумкин, деб ёзади pianetamilan.it.