"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда (1:1) футболчиларининг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Италиялик мураббий Англия чемпионати баҳсида илк бор асосий таркибда майдонга тушган 18 ёшли марказий ҳимоячи Жош Ачимпонгни алоҳида таъкидлади.
"Ачимпонг бугунги ўйинда, Премьер-лигадаги илк стартида бизнинг энг яхши ўйинчимиз бўлди", - дейди Мареска.