"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо кеча жамоа сафида дебют қилган Антонио Фернандес ҳақида фикр билдирди.
Фернандес "Барбастро"га қарши ўйинда каталонияликлар сафида илк бор расмий ўйинда майдонга тушди. У бу ишини 16 ёшу 173 кунлигида уддалади ва Ямалдан кейин жамоада энг ёш майдонга тушган иккинчи футболчи бўлди.
"Тони Фернандес ақл бовар қилмайдиган фазилатларга эга, биз буни машғулотларда кўрамиз ва "Ла Масия" қилаётган ишлари ақл бовар қилмайди", - деди Араухо ўйиндан кейин.