"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Милан"га қарши Италия Суперкубоги финали олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Учрашув душанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланиши режалаштирилган.
"Суперкубок - бу мавсумда қўлга киритилган биринчи соврин, янги йилдаги биринчи мақсадимиз. Бу финал, дерби ва биз ўйин нақадар муҳим эканини тушуниб турибмиз.
Бизни кучли рақиб кутиб турибди. "Милан" бизни А Серияда мағлуб этган ягона жамоа. Бу катта қийинчилик. Биз кубокни уйга олиб келмоқчимиз", деди "нерадзуррилар" сардори Мартинес матбуот анжуманида.