"Ювентус" вингери Франсишку Консейсау оёғидаги ноқулайликлар сабаб Италия Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Милан"га қарши ўйин (1:2) асосий таркибидан чиқариб ташланган эди.
У кеча Туринда тиббий кўрикдан ўтди. Кўрик натижаларига кўра, 22 ёшли португалиялик футболчида жароҳат аниқланмади.
У 11 январь куни "Торино"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.