Максим Шацких "Черноморец" клубини тарк этди. Бу ҳақда Украина кубоги финалидан кейин расмий маълумот тарқатилди.
—"Черноморец" бош мураббийи Роман Григорчук "Арсенал"га қарши ўйиндан кейин сизнинг Одессани тарк этаётганингизни маълум қилди. Клуб билан узоқ муддатли шартномага эга бўлсангизда, жамоани эрта тарк этишингизнинг боиси нимада?
— Шартномага кўра, чемпионат якунланганидан кейин уни қайта кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида банд бор эди. Агар кимни нимадир қониқтирмаса, тинчлик йўли билан хайрлашиш мумкин эди. Кубок финалидан кейин мураббий билан суҳбатлашдик ва шундай қарорга келдик. Албатта, майдонда ўтказшан вақтим мени қаноатлантирмасди. Одессада фақат шуғулланишга эмас, кўпроқ ўйнашга умид қилгандим.
— Одессани қандай кайфият билан тарк этяпсиз?
— Ўртача. "Ҳеч қачон ҳеч нарсага афсусланмайман" шиори билан яшайман. "Черноморец"да вақтимни яхши ўтказдим. Клубда жуда яхши шароитлар яратилган. База — супер, стадион — супер, ишқибозлар — супер. Ҳар бир ўйинда стадионда мухлислар билан тўлиб-тошди. Яқин орада бундай ҳолати ҳис қилмагандим. Такрорлайман, ишлаш учун идеал шароитлар яратилган. Лекин клубдаги ишларим мен ўйлагандек бўлмади, нима ҳам қилардик.
— Чемпионат тугаган куннинг эртасига "энди қаерга бормоқчисиз?", деган саволга жавоб бериш қийин бўлса керак а?
— Ўйнашда, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман. Фаолиятимни давом эттириш учун вариантлар, бу борада тасаввурлар бор, аммо буни ошкор қилишдан маъно йўқ. Аниқ қарорга келганимдан кейин бу ҳақда ҳамма билиб олади.